RSS

ҚОПЛОНБЕК

Инсон ўзига бирор бир бадиий тахаллус танлаб, шу тахаллус остида нималардир ёзса, буни ҳеч қандай ёмонлик жойи йўқ. Маданий дунёда бу нарсага оддий бир ҳолат сифатида қарашади.
Тарихдан айрим шахсларда бир эмас, ҳатто юзлаб бадиий тахаллуслари бўлгани маълум. Айнан шу ҳолатдан келиб чиқиб, мен ҳам бир неча тахаллуслар остида мақола ва шеърлар ёзганим рост.
2009-2010 йиллари мен “Муносабат.сом” сайтини юритиб турдим. Бу сайт саҳифаларини янгилаб туриш асосан менинг зиммамда эди. Ушбу сайтда ўз номимдан ташқари “Қоплонбек” бадиий тахаллуси остида ҳам кўплаб мақолалар эълон қилганимни бировлардан яширганим йўқ.
Бадиий ижод ва публицистикада машқлар қилиб, қаламимни чархлашимда “Муносабат”ни ўрни беқиёсдир. Ушбу сайтда ижод қилиб, шу орада қувғиндаги машаққатли ҳаётимни безаб турганимдан розиман. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on ҚОПЛОНБЕК

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Ўлим дарахти (қисса)

Нодир йўл бўйи фақат бир нарсани ўйлади. У отасига қандай қилиб бир қизни анчадан бери севишини, ўқишни битиргач ўша қизга уйланмоқчи бўлиб юрганлигини, аммо вазият қўққисдан ўзгариб кетганлигини ва у ўша қизга тезда уйланмаса булмаслигини айтсин? У юзага келган вазиятни отасига тўғри тушунтира олармикан? Отаси-чи? У ўғлининг бу «совға»сига қандай қарар экан? Ота-ўғил шу пайтгача бу мавзуда бирор марта ҳам ўзаро суҳбатлашмаганлар. Ахир у ҳали ёш, эндигина йигирмага кирди, уни устига энди учинчи курсда ўқияпти. Ҳеч бўлмаганда институтни битирганида ҳам майли эди. Аксига олиб Нодир оилада бошқача тарбия топган, камсухан ва жуда хам тортинчоқ йигит. У ўзини қўққисдан отасига: «Мени уйлантириб қўймайсизми? –дейишини сира ҳам тасаввур қилолмас, буни ўта одобсизлик, деб ҳисобларди. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Ўлим дарахти (қисса)

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Ўлим дарахти (қисса)

(давоми)
Нодирни туман ИИБ биносидан бўшатиб юборганларида вақт ярим тундан оққанди. Мелисахонанинг зах ертўласида ўн беш суткани ўтказиб чиққан ёшгина йигитча бино ташқарисига чиқиши билан, қишнинг изғирин шамоли билан юзлашди. Аслида бу ёшдаги йигитлар учун бу изғирин ҳеч нарсани англатмасди. Аммо Нодир нимагадир дарров чопонига маҳкам ўраниб олди. Сўнг у бу бинодан иложи борича тезроқ узоқлашишга ҳаракат қилди. Тез-тез юриб, роппа-роса ўн олти кун илгари Тошкент-Бухоро автобусидан тушган ерига келди. У ер – туман “Бошбекат” ининг шундоққина рўпарасида эди. Нодир бу ерда бироз тўхтаб, у ёқ-бу ёққа қаради, сўнг кимдир «катта қишлоқ” ва яна кимдир “шаҳар” деб атайдиган туман марказининг нариги чеккаси томон юра кетди. Катта йўлдан юриб, бир лаҳзада “Ленин номидаги истироҳат боғи” дарвозаси олдига етиб олди. У бу сафар боғни кесиб ўтмасликка, аксинча уни айланиб ўтишга қарор қилди. Боғ атрофидаги айланма йўл орқали юриб, “Мол бозори” томонга кетадиган катта тош йўлга чиқди. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Ўлим дарахти (қисса)

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Шубҳали одамлар (қисса)

1989 йил май ойининг охирги кунларидан бири эди. Нодир Усмонов хизмат қилаётган Борисов горнизонига қарашли Печи шаҳарчасида жойлашган барча ҳарбий қисмларда бирдан тинчлик йўқолди. Катта ва кичик командирлар ўзларини қўйишга жой топмай, типирчилаб қолдилар. Чунки яқин орада, горнизонга пойтахт Минскдан, Ҳарбий окрук бош қўмондонлигидан катта бир комиссия келаётган эди. Шу боис бугун саҳардан барча “тревога” сигнали берилиб, тик оёққа турғазилди. Комиссияни “яхшилаб” кутиб олиш учун зарурий тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Ҳар бир зобит, ҳар бир аскарнинг ўрни алоҳида белгиланиб, барча қилинадиган ишлар тақсимланди. Кичик сержант Нодир Усмонов ва оддий аскар Чингиз Бойбулатовга ўзлари ётадиган казарманинг “Красная комната”си тегди. Ҳар кунги оммавий тадбирлар, машғулотлар ўтказилиб туриладиган ушбу хонани қисқа муддатда тартибга келтириш, ювиб – тозалаш уларга топширилди. Аскарлар берилган топшириқни бажариб, сўнг хонани ўз сержантлари Сергей Берилога топширишлари, у эса хонани қабул қилиб олиши лозим эди. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Шубҳали одамлар (қисса)

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Шубҳали одамлар (қисса)

(давоми)

Кимдир қолдириб кетган икки тўрва ва икки метр ипни Нодир қўлига оларкан, беихтиёр бир ҳафта олдин ўз иш кабинетида бўлиб ўтган ўша воқеани эслади. Ўшанда “Қассоб”нинг: “ Икковингни ҳам тўрвага солиб, “Комсомол” кўлини энг чуқур жойига этиб ташлаймиз”деб, айтган сўзлари уни қулоғи остида жаранглайверди. У ўз кечинмаларини онасига сездирмаслик учун: – Ҳа, она… мен бировга бир нарса ваъда қилувдим. Ўша нарса учун буларни қолдириб кетган бўлса керак, деди қўйди, қўлидаги нарсаларга ишора қилиб. Фароғат холани қиладиган ишлари жуда кўп эди. Шу боис у киши гапни бошқа илжиллатиб ўтирмади ва ўз ишлари билан, кетиб қолди. Нодир ўша воқеани Жаҳонгир акага айтмай тўғри қилдими ёки йўқми ҳали билмасди. Аммо у кўринишидан ғалаба билан тугайдиган, сайлов пойгасидан уни шу тарзда, осонлик билан чиқиб кетишини сира истамасди. Учрашувдан учрашувга янада тобланиб, сайловчилар орасида эътибори ортиб бораётган Жаҳонгир акани фикрини чалғитиш, уни ўз қилаётган ишидан совутиш катта хато бўлишини тушинган Нодир барча қийинчиликлар олдида ўзи туриб беришга қарор қилди…
Майдондаги Ленин ҳайкалини тозалаб, таъмирламаслигини айтган Нодирга нисбатан туман партия қўмитасининг қараши энди бутунлай ўзгарди. Райкомнинг назарида энди у партиянинг ишончли одами эмас, аксинча “душмани” қиёфасида гавдаланиб бормоқда эди. Шу боис энди уни “қаттиқ назоратга олиш” кераклиги ҳақида гапираркан биринчи котиб: – Кўринишидан бу йигит бузғунчи, ҳар хил шубҳали одамларга қўшилиб қолганга ўхшайди. У билан қаттиқ ишлашимиз керак. Уни ҳеч қачон назардан қочирмаслик керак. Агар у “тинчлигимизга раҳна соладиган” бирор иш қилиш ниятида юрган бўлса, вақтида уни илдизини қуритишимиз лозим, деди ўз ходимларига. Каттакон раҳбарни топшириғини олган ходимлар ўша куннинг ўзидаёқ Нодир Абдуллаевич Усмонов учун алоҳида “Дело” очдилар ва устига “ўта маҳфий” деб ёзиб қўйдилар… Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Шубҳали одамлар (қисса)

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Террорчи депутат (автобиографик қисса )

Яқинда Тошкентда Ислом Каримовнинг янги китоби нашрдан чиқди ва унинг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб – «Юксак маънавият – енгилмас куч» деб, номланганлигини матбуотда ўкиб қолдим. Кўпчилик қатори мен ҳали бу китобни кўрганим ҳам, ўкиганим ҳам йўк. Тахминимча И.Каримов ушбу китобида ўзи бошчилигида, охирги 18 йилда Ўзбекистонда қурилган «юксак маънавият»ли жамият ҳакида фикр юргизган бўлса керак.
Ўзбек мухолифатининг ҳозирги аҳволидан келиб чиқиб, бўлиб ўтган воқеалар ва хотиралар тўғрисида ёзишдан ўзимни чеклаб юрган эдим. Сабаби бу хотиралар айрим кишиларга ёкмаслиги ва у ҳатто бошқача талқин ҳам қилиниши мумкин. Лекин бугун И.Каримовнинг маддоҳлари юксак минбарлардан туриб, «юксак маънавият» ҳакида сафсата сотаётган эканлар, мен ўзбек жамиятини маънавиятсизлик ботқоғига ботаётганлигини кўра – била туриб жим туришга ўзимни ҳақсиз деб билдим. Бугунги ўзбек жамиятида илдиз отиб кетган – ёлғончилик, сохтакорлик, порахўрлик каби иллатларнинг миллатимиз маънавиятини тубанлаштириб бораётганлиги тўғрисида гапирмасликнинг сира иложи йўқ. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Террорчи депутат (автобиографик қисса )

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Зарра (Автобиографик-саргузашт қисса)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

«Албатта Парвардигорингиз — Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз аршига юксалди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Парвардигори — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф: 54).
Ер — чексиз дунёнинг кичик бир зарраси. ”Ер” деб аталмиш ўша заррани биз бир рақамига тенглаштирадиган бўлсак, одамзот ўша бирни орқасига чексиз ноллар қўйилганда ҳосил бўладиган рақамга бўлингандаги кичик бир бўлагидир. Инсон умри эса, ана шу чексизликнинг бир лаҳзасигина холос.
Ҳар бир инсон бу ёруғ дунёга келаркан ўзини ана шу улкан чексизликдаги жуда ҳам кичик бир зарра, ўз ҳаётини эса ана шу чексизликдаги бир лаҳза деб,ҳис қилиб яшамоғи лозим.
Аммо шунга қарамай Яратганни ўзи ҳар бир заррасини ўз эътиборидан қолдирмайди. Кимгадир у куч- қудрат ва улкан руҳ ато этади. Кимгадир йўқ. Аммо Яратганнинг берган ҳар бир нарсаси имтиҳон учундир. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Зарра (Автобиографик-саргузашт қисса)

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Сўзбоши

Инсоният ўзидаги ақл ва заковат билан бу Оламни нақадар Буюк ва Мўъжизакор эканлигини ҳеч қачон бор бус-бутунлигича англаб ета олмаса керак. Чунки мутлақ Ҳақиқат фақат ягона Яратганнинг ўзига маълум.
Яратгувчи бу Оламни жуда ранг-баранг ва кўз илғамас митти зарралардан шу қадар устамонлик билан яратиб қўйганки, бу улкан иморатда ҳар бир зарранинг ўз ўрни ва вазифаси бор. Инсон боласи ҳам ана шу улкан ва буюк Оламнинг кичкинагина бир заррачаси холос. Демак унинг бу оламдаги ўрни заррачадир.
Шунинг билан бирга дунёдаги ҳар бир зарра шу қадар қудратлики, уни қудрати билан еру-осмонни бир дақиқада кулини кўкка совурса бўлади. Инсон кашф этиб, қудратидан фойдаланиб юрган атомдаги нейтрон заррачаларининг занзирли реакцияси оқибатида пайдо бўладиган қудратли энергия ана ўша зарралар қудратининг бир намунасидир. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Сўзбоши

Posted by on February 7, 2011 in Мақолалар

 

Бепул калиш берармиш деса…

Сиёсатга қизиқмас ўзбек,
Нима керак, дейди шу ғавғо,
Шу учун ҳам уни номидан,
Ким не деса, қилмас у даъво.

Давлатини тузмайди ўзи,
Сайловларга қизиқиб бормас,
Шу боис ҳам амалдорлари,
Сира уни розига зормас.
Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Бепул калиш берармиш деса…

Posted by on February 6, 2011 in Мақолалар

 

Бу дунёда тинчлик борми ўзи?

(ҳангома)

Бундан 6-7 йил илгари Бухорода содир бўлиб ўтган ушбу воқеа ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди. Бир кун денг эрта тонг саҳарда кимдир дарвозамизни қаттиқ тақиллатиб қолди. Кўчага чиқиб қарасам дарвоза олдида иккита мелиса турибди.
– Нима гап? Тинчликми? дедим, ҳали хўрозлар қичқириб улгурмай, бизни безовта қилган меҳмонларга.
– Тинчлик эмасда ака… Нима гап ўзи гапиринг? деди биттаси қўққисдан. Мелисанинг бу совуқ гапидан кейин юрагим шув этиб, “бирор ёмон иш қилиб қўйибманми” деган хаёлга чўмдим ва негадир қўрқиб кетдим.
– Э, укалар бизда тинчлик. Кўчага чиққан бўлмасак, подшомизни айтганларини қилиб, уйда тинчгина ўтирибмиз дедим кесатиб. Мухолифатчи бўлганимиз билан ҳозир қўлимиздан нима ҳам келарди. Ахир отахон бош кўтаргани қўймайди… дедим мелисаларга. Read the rest of this entry »

 
Comments Off on Бу дунёда тинчлик борми ўзи?

Posted by on February 6, 2011 in Мақолалар